Украина-Россия уруши фонида Украинадан келган қочқинлар сони бир миллион кишидан ошди. Бу ҳақда бугун, 3 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси маълум қилди.
БМТ Қочқинлар бошқармаси маълумотларига кўра, 24 февралдан 2 мартгача Украинадан қўшни давлатларга 1 миллиондан ортиқ одам қочган, уларнинг ярмидан кўпи Польшада.
Шундай қилиб, 505 082 қочқин Польша, 139 686 Венгрия, 79 827 Молдова, 72 200 Словакия, 51 261 Руминия, 47 800 Россия ва 357 Беларусь чегараларини кесиб ўтди, яна 88 147 қочқин Европа давлатларига етиб келди.
Бу рақамларга қўшимча равишда БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг хабар беришича, 18-23 февраль кунлари Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларидан 96 минг киши Россияга қочган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентдаги Тоштурмада бой ва пулдор маҳкумлар, собиқ “орган” ходимлари қийноққа солинган
Фарҳод Манноповнинг операциясида шифокорлар бир қатор хатоларга йўл қўйгани аниқланди
Minskda Oʻzbekiston-Belarus hududlari forumi ish boshlaydi
Ўқитувчи очиқ дарс ўтиш ўрнига бомба ҳақида ёлғон хабар тарқатди
Россиянинг Украинадаги йўқотишлари сони 160 мингдан ошди