Йигитлардан бири вафот этган. Қолганлари шифохонага ётқизилган.
Андижонда 11-синф ўқувчиси ижарага олинган Spark машинасида 4 нафар синфдоши билан ЙТҲга учради. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ UzNews.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 27 декабрь куни содир бўлган. Рулда бўлган ўқувчи машина бошқарувини йўқотган ва четда тўхтаб турган юк автомобилига бориб урилган. Бунинг оқибатида мактаб ўқувчиларидан бири вафот этган, қолганлари шифохонага ётқизилган.
Аниқланишича, ҳайдовчи йигитнинг машина бошқаришга ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган. Шу куни ўқувчиларнинг 3 нафари мактабга бормаган, 2 нафари эса дарсдан қочиб чиққан.
“Илтимос қиламан. Ҳужжатсиз машина бошқарманг. Буларнинг ота-оналари қай аҳволда. Қизим бир аҳволда ётибди. Россиядан келолмаяпти”, - дейди жароҳатланган болалардан бирининг бувиси.
Тасодифий хабарлар
Диққат! 28 июндан карантин қоидалари яна кучайтирилмоқда
100 ёшли она ва 82 ёшли фарзанд 72 йиллик айрилиқдан кейин қайта топишди
Байден 30 йил кутилган янгиликни айтди
“Толибон”нинг асосий мақсади нималиги айтилди
(+24) Кеча Наманганда аҳоли орасида коронавирус билан касалланиш холати аниқланди