8 июнь куни Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тадбир давомида қидирувдаги шахс қўлга олинди.
Маълум бўлишча, бундан неча муддат олдин Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган Иброҳим Х. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми, 228-моддаси 2-қисми «б» банди, 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этиб, терговдан яшириниб юрганлиги сабабли Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган.
Мазкур қидирув асосида Тошкент вилояти ИИББ ХТТБ ва Зангиота тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида ушбу шахс қўлга олиниб, Зангиота тумани ИИБ олиб келинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Путин нимани кутмоқда?
Қўшни Қозоғистонда қор бўронида қолиб кетган уч ўзбекистонлик қутқарилди
Жиззахдаги мактабда ҳижобли қиз самосуд қилинди (ВИДЕО)
Malibu’нинг жарималарини бекор қилган ЙПХ ходимлари жазоланди
Swift'дан узулиш нима дегани?