Коронавирусдан тузалган инсон вирус ташувчи бўлиб қоладими?
Саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси профессори, ССВ Бош умумий амалиёт шифокори Машкура Зоҳидова жавоб берди:
Коронавирус касаллиги тузаладиган дард. Бу инфекция билан зарарланиш бу бутун ҳаёти давомида вирус ташувчиси бўлиб қолади дегани эмас. COVID-19 юқтириб олган инсонларнинг кўпчилиги тузалиб кетади, вирус эса организмдан чиқиб кетади.
Инсон симптомлар пайдо бўлгандан 10 кун давомида инфекция ташувчиси бўлади (агар белгилар бўлса), бу инфекция юққандан тахминан 2 ҳафтани ташкил этади.
Турли давлатларда шифокорлар ким тарқатувчи сифатида хавф туғдирмаслигини аниқлаш учун протоколлар қабул қилишган ва улар қуйидагича: биринчи симптомлар пайдо бўлган кундан энг камида 10 кун ўтиши керак ва тузалгандан кейин яна 3 кун. Агар касаллик аломатсиз ўтган бўлса 24 соат танаффус билан кетма-кет топширилган ва манфий натижали ПЗР тести инсон ташувчи эмаслигини билдиради.
Тасодифий хабарлар
Жамоат жойларида юзни тўсиб юришни тақиқловчи қонун Сенат томонидан маъқулланди
Ўзбекистондаги энг камбағал хонадонлар сони маълум қилинди
Коронавируснинг ўта юқумли штамми яна бир давлатда аниқланди
Ашраф Ғани давлат ғазнасидан 169 млн доллар ўғирлагани айтилмоқда. Унинг ўзи буни рад этди
Бугун об-ҳаво қандай бўлади?