Фарғона вилоятида банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчиларининг қинғир ишлари фош бўлди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг Ўзбекистон банк хизматлари марказида ишловчи маҳалла банкири мазкур марказ бошқарувчиси ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, 2 нафар фуқаро номига 66 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилади.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла банкири сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Терговга қадар текширув давомида, у кредит ажратиб бериш учун муқаддам 600 минг сўм, банк бошқарувчиси ўринбосари эса 920 минг сўм олганлиги аниқланди.
Шунингдек, “Халқ банки” Ўзбекистон БХМ мансабдор шахслари, Ўзбекистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 2 нафар ҳоким ёрдамчиси ва улгуржи савдога ихтисослашган МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар асосида бошқа фуқаролар номига 153 млн сўм миқдорида мақсадсиз кредит ажратилишига эришиб, уларни нақдлаштириб, талон-торож қилгани ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, БХМ бошқарувчиси ўринбосари 2000 ва 2015 йилларда Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан судланган бўлсада, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон мустақиллик кунида байроқ ўғрилари тасвирга тушиб қолди (видео)
Фуқаролардан 82 000 долларни алдаб олиб қўйган фирибгарлар ушланди
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг вазни назорат қилинади
Ақлли дўкон электрон буйруқ асосида ишлайди
Илҳом Алиев Озарбайжон суверенитети тикланганини эълон қилди