2022 йилдан бошлаб Москвада меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент ошади, бу коэффициент асосида чет эл фуқароларининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патент нархи ҳисоблаб чиқилади, деди Москва ҳукумати вазири, шаҳар иқтисодий сиёсат бошқармаси бошлиғи Кирилл Пуртов.
Москвада 2022 йилда меҳнат мигрантлари учун патент нархи ошади: ойига 5341 рублдан 5900 рублгача кўтарилади.
«Қабул қилинган қонунга мувофиқ, 2022 йилда меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент 2,3878 дан 2,4832 гача оширилади. Бу патент нархини ойига 5900 рублгача оширади. Олдинги нарх 5 341 рубл 2020 йилда белгиланган бўлиб, бу йилда ўзгармади», – деди Пуртов.
Тасодифий хабарлар
“Ал-Наср” Роналду билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда – ОАВ
Жуда кўп ишларимиз тўсиқларга, жойлардаги ноинсофликларга дуч келмоқда – Президент
Президентнинг янги қарори қабул қилинди
Ижтимоий тармоқда "Пахтачида ЙПХ ходимлари фуқарони уриб олиб кетишмоқда" сарлавҳаси остидаги видео юзасидан маълумот
АҚШ мингдан ортиқ афғонистонликни Конгога депортация қилмоқчи