Бугун, 19 август куни Финляндия парламентининг биносида депутат ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Iltalehti” нашри хабар берди.
Фавқулодда хизматларга ҳодиса ҳақида сигнал соат 11:06 да келиб тушган. Газета манбалари марҳум депутат бўлгани ҳақида айтмоқда, бироқ унинг исми ошкор қилинмаган. Парламент хавфсизлик хизмати раҳбари Ааро Тойвонен бу маълумотларни рад этмаган.
Полиция ҳодиса юзасидан текширув бошлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари марҳумнинг ўлимида жиноят аломатлари йўқлигини қайд этган. Воқеа жойида бир неча полиция патруллари ва шифокорлар ишламоқда.
“Коалиция” партияси фракцияси раиси Юкка Копра бу фожиани вазирларнинг ёзги йиғилиши чоғида журналистлардан эшитганини айтган. Унинг сўзларига кўра, вафот этган депутат қайси партиядан бўлгани унга номаълум. Сиёсатчи бу воқеани “ачинарли ва жиддий ҳодиса” деб атаган.
Парламентда ҳозирда ёзги таътил давом этмоқда. Кузги сессия 2 сентябрга белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Немис олими қоринни йўқотиш сирини маълум қилди
Instagram ишида носозликлар кузатилди
Тадбиркорларга 1 мартдан йўлларга фоторадар ва бошқа техник воситалар ўрнатишга рухсат берилади
Наманган шаҳрида 2022-2023 йилларда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилди!!!
Нью-Йоркда ўзбек мактаби очилди