Жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилгани ҳақида хабар берилди.
ССВ матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди:
- Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;
- Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;
- даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;
- Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);
- Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);
- Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;
- барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;
- соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг кейинги тўлқини юзага келишини олдини олиш мақсадида аҳолидан белгиланган санитария-эпидемиологик талабларга риоя этишлари ва вакцинация тадбирларида фаол қатнашишларини сўраб қолади.
Тасодифий хабарлар
"Ўзбекистонда 19 ёшли қиз коронавирус сабаб ўзини ўлдирди" деган ёлғон хабар тарқатилди
iPhone эгалари зудлик билан iOS тизимини янгилашга чақирилди
Ўзбекистонда яна қор ёғиши кутиляпти
Туркияда иккита халқаро аэропорт фаолияти тўхтатилди
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 30 даражагача исийди