Россия ўзининг орбитал станциясини яратишни бошлади. Бу ҳақда “Роскосмос” давлат корпорацияси раҳбари Дмитрий Рогозин маълум қилди.
“Россия янги орбитал хизмат кўрсатиш станциясининг биринчи базавий модули аллақачон ишламоқда”, деб ёзган Рогозин.
Ракета ва космик корпорация “Энергия”га 2025 йилда мақсадли орбитага чиқишга модулнинг тайёрлигини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Жорий йилнинг 18 апрель куни Россия Бош вазирининг ўринбосари Юрий Борисов Россия ўзининг орбитал станциясини яратишни режалаштираётгани ва Халқаро космик станциядаги шерикларини 2025 йилдан бошлаб лойиҳадан чиқиш ҳақида огоҳлантиришини маълум қилди.
Россия Президенти Владимир Путин эса 12 апрель куни расмийлар билан учрашувда Халқаро космик станция лойиҳасини муҳокама қилди.
Ушбу учрашувда Россия ўзининг космик станциясини яратишни режалаштираётгани эълон қилинди.
Тасодифий хабарлар
Ҳусанов майдондаги энг яхши футболчи эди – Гвардиола
2024 йилда Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланади
ФВВ «Қамчиқ» довони бўйича қўшимча маълумот берди
Эмомали Раҳмон ва Сооронбай Жээнбеков икки давлат чегарасида учрашди
Солиқ қўмитаси Алишер Қодировнинг «таклифи» бўйича муносабат билдирди