Саудия Арабистонида отасини бўғиб ўлдирган Америка Қўшма Штатлари фуқароси қатл қилинди. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар берди.
Мамлакат ички ишлар вазирлигига кўра, кеча, 16 август куни Бишой Шариф Нажи Насиф исмли шахснинг боши танасидан жудо қилинган. У отасини калтаклаб, бўғиб ўлдирган. Шунингдек, у гиёҳванд моддалар таъсирида отасининг жасадини бўлакларга бўлган, етмаганига падаркуш ўғил ҳибсга олинишидан олдин бошқа одамни ҳам ўлдиришга уринган.
Халқаро Amnesty статистик маълумотларига кўра, Саудия Арабистони 2022 йилда маҳкумларни Хитой ва Эрондан кейин дунёда энг кўп қатл қилувчи давлатлар қаторига кирган.
Мамлакатда коронавирус пандемияси авж олган пайтда қатл қилиш билан боғлиқ ҳолатлар камайган, бироқ яқин йилларда улар анчайин кўпайди. Хусусан, 2022 йилнинг март ойида қиролликда 81 киши қатл қилинган, бу мамлакат тарихида амалга оширилган энг йирик оммавий қатлга айланган.
Тасодифий хабарлар
“Қўйлиқ” деҳқон бозори бошқа жойга кўчирилади
Гулнора Каримованинг Британиядаги 3 та мулки мусодара қилинди
“Қамчиқ” довони ёпилди. Фуқароларни эвакуация қилиш учун махсус поезд рейслари йўлга қўйилди
Куёвини катта ёшли аёл билан тутиб олган ўзбек қизи тўйни тўхтатди
"Газ балони"нинг портлаши одамларнинг ўлимига сабаб бўлди