Аввал хабар қилинганидек, коронавирус инфекцияси – COVID-19 нинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилган эди.
Жумладан, Жанубий Корея давлатидан олиб келинган 196 нафар юртдошимиз Чортоқ сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эди. Сиҳатгоҳнинг энг шинам ва барча қўлайликларга эга бўлимларига жойлаштирилган 145 нафар эркак ва 51 нафар аёлнинг саломатлиги карантин даврида 52 нафар тажрибали врач ва ўрта тиббиёт ходимларининг доимий назоратида бўлди. Инфекционист врачлар томонидан улар кунига 2 маҳал тиббий кўрикдан ўтказилиб, 3 маҳал тана ҳарорати ўлчанди. Текширув ва таҳлиллар натижаларига кўра, уларнинг бирортасида касаллик аломатлари топилмади.
Белгиланган карантин муддатини ўтаб бўлган меҳмонлар бугун тўлиқ дезинфекцияланган автобусларда доимий яшаш манзилларига кузатилди. Юртдошларимиз республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилишлари инобатга олиниб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус йўловчи поездида ўз яшаш манзилларига етказиб қўйилади. Оиласи даврасига қайтаётганларнинг юз-кўзида қувонч. Ўз соғлигини хавфга қўймасдан, карантин қоидаларига риоя қилинганининг натижаси бу, албатта. Зеро, карантин бу – ҳимоядир.


Тасодифий хабарлар
Xiaomi dunyodagi eng kuchli smartfonni taqdim etdi
Ўзбекистон олган қарзларини нимага сарфлаган?
Тез ёрдам шифокорини калтаклаган шахс қамоққа олинди
Мусулмонлар идораси пайғамбарликни даво қилган эркак юзасидан муносабат билдирди
Теҳрон Вашингтонни жиддий огоҳлантирди – Axios