БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Том Флетчер Ғазо секторига ўз вақтида инсонпарварлик ёрдами етказилмаса, икки кун ичида 14 минг чақалоқ ҳалок бўлиши мумкинлигини айтди.
Ташкилот Ғазо секторида кучли жамоага эга ва шунинг учун у бундай рақамларни қўлга киритишга эриша олган. Гарчи уларнинг кўплари ўлдирилган бўлса ҳам, БМТга кўра, ҳали ҳам кўп одамлар тиббиёт муассасалари ва мактабларда қолмоқда. Улар эҳтиёжларни баҳолашга ҳаракат қилмоқдалар.
19 май куни Исроил 11 ҳафталик блокадани тугатгандан сўнг Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган беш юк машинаси ўтди. Аммо улар ҳали жамоаларга етиб бормаган.
Флетчер 20 май куни 100 та юк машинаси Ғазога етиб боришига умид билдирди ва “Ғазо секторини гуманитар ёрдам билан тўлдириш” зарурлигини қўшимча қилди.
16 май куни Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Гидеён аравалари шифрланган кенг кўламли ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Операциядан мақсад ҲАМАС ташкилотини йўқ қилиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва анклавнинг стратегик ҳудудларида назорат ўрнатишдан иборат.
Исроил қўшинлари хавф ҳақида огоҳлантирувчи ва Ғазо сектори шимолидаги аҳолини эвакуация қилишга чақирувчи варақалар тарқатди. БМТ маълумотларига кўра, жанглар оқибатида 19 мингдан ортиқ фаластинлик ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.
18 май куни Бош вазир Нетаняху Исроил ҲАМАС билан “ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш”ни назарда тутувчи келишувга очиқ эканини айтди. Бироқ ҲАМАС Исроилни урушни тўхтатмоқчи эмасликда айблайди. Гуруҳ вакилларининг айтишича, Исроил томони жанговар ҳаракатларни тўхтатмасдан гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилмоқда.
Исроил ҳарбийлари аввалроқ Исроил ҳаво кучлари душманнинг тайёргарлигини бузиш ва қуруқликдаги операцияга ёрдам бериш учун ўтган ҳафтада Ғазодаги ҲАМАСнинг 670 дан ортиқ нишонларига зарба берганини маълум қилган эди.
18 май куни ОАВ Исроилнинг Ғазодаги Хон-Юнусга берган зарбаси натижасида ХАМАС йетакчиси Муҳаммад Синвар ва унинг ёрдамчилари ҳалок бўлганини хабар қилган эди.
19 май куни Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди ва унинг мақсади “вайрон бўлган Фаластин ҳудудларида оператив назоратни қўлга олиш” экани айтилди.
Тасодифий хабарлар
Москва вилоятида дрон уриб туширилди. Аэропортлар иши вақтинча тўхтатилди (видео)
Энди Маданият вазирлиги ходимлари ишга дўппида келади
«Tashkent City»даги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди (фото)
Президент Администрацияси 12 йиллик пахта бойкоти олинганига муносабат билдирди
Трамп даврида уруш тезроқ тугайди – Зеленский