Мактабларда 20 март кунидан бошлаб 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътили бошлангани ҳақида аввалроқ хабар қилилган эди.
Ҳозирда Халқ таълими вазирлигига юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан вазирлик баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади.
Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Тасодифий хабарлар
Путин Украинага ғалати айб қўйди
Ўзбекистон Қирғизистонга ўтиши керак бўлган электрни ҳам истеъмол қиляпти – Қирғиз энергохолдинги
Метрополитен қурилишида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етди
Коррупция – тараққиёт кушандаси
Тиббий ёрдам кўрсатишни рад этган жавобгарликка тортилади