Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик истироҳат боғи ҳудудида маҳобатли жомеъ масжиди қад кўтармоқда. Унинг майдони 20 минг метр квадратни ташкил этади. Ҳонақоҳ ичида 3500, атрофидаги очиқ намозгоҳларни қўшиб ҳисоблаганда жами ўн мингдан зиёд инсон ибодат қила олади. Бугунги кунда қурилиши ишлари 70 фоиз якунланган.
195 гектарлик майдонни қамраб олган парк бир кунда 15 мингдан ортиқ меҳмонга хизмат кўрсатади. Автотураргоҳ 1300 та автомобилни қабул қила олади.


“Афсоналар водийси” тематик парки ва аттракционлар 110 минг метр квадрат ҳудудни эгаллаган бўлиб, 16 турдаги замонавий аттракционлар ва виртуал ўйинлар хонаси, аквапаркда эса 16 та бассейн хамда 7 турдаги сув аттракционлари меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.
Савдо-сайилгоҳ кўчасида кафе, ресторанлар, техника, кийим-пойафзал, эркак-аёллар салонлари, парфимерия, бижутерия, сувенир, ўйинчоқлар ва бошқа жами 112 дона дўконлар мавжуд.
Ресторанларда бир вақтнинг ўзида 800 та мижозга хизмат кўрсатилмоқда.
2400 ўринли Амфитеатрда вилоятнинг турли кўнгил-очар тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Осиёда ягона бўлиши таъкидланаётган кўл ўртасида 140 (70х20) м2 мусиқали фаввора, 3 дона юмалоқ хамда 1 дона икки елканлик кема шаклидаги мусиқали фавворалар кўзни қувонтиради .
Кўл атрофига манзарали дарахтлар экилган хамда ахоли хордиқ чиқариши учун ўриндиқлар ўрнатилган.
Истироҳат боғи яшил ҳудудига 50 турдан зиёд жами 11 минг дона турли манзарали дарахтлар ўтқазилган.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Остонада нутқ сўзлайди
«Ҳеч кимни бошига бунақа кун солмасин» – «Браво»даги Отабек концертдан бир кун аввал отасидан айрилгани ҳақида
Бу ҳазил эмас: Бугундан Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қила бошлайди
Farg‘ona viloyati hokimi soqol, ro‘mol va ish joylarida namozga qarshi chiqib, bunga bo‘ysunmaganlarni qamash bilan tahdid qildi (audio)
«Шакар васвасаси» — Хавотирланишга арзийдими?