Apple 2025 йилга бориб тўлиқ ўзи бошқариладиган автомобиль чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берган.
Таъкидланишича, компания қўлсиз бошқариладиган машина яратади. Бироқ, руль электромобилдан олиб ташланмайди, чунки фавқулодда вазиятларда одамлар бошқарувни қўлга олишлари мумкин.
Қайд этилишича, Apple ўз автомобилларини Tesla’никидан анча хавфсизроқ қилишни режалаштирмоқда. Apple автомобилининг зарядланиши универсал бўлиши айтилган.
Бундан ташқари, компания ноодатий интерьер вариантини кўриб чиқмоқда, бунда йўловчилар салоннинг бир-бирига қарама-қарши томонларида ўтиришади.
Қайд этилишича, машинанинг ичига iPad’га ўхшаш интерактив экран ҳам ўрнатилади.
Эслатиб ўтамиз, Apple янги iPhone 13 смартфонларини етарлича микросхемалар билан таъминлаш учун iPad ишлаб чиқаришни кескин қисқартирганди.
Тасодифий хабарлар
Янги давр! Apple букланадиган iPhone Duo’ни тақдим этди
Фарғонада ИИБ ходимлари ушлаб кетган фуқаро вафот этди
Россияда чиқарилган вакцина қанча вақтгача вирусдан ҳимоя қилиши айтилди
Ўзбекистонда эртанги кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди - «Ўзгидромет»
Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг ерости иншоотига зарба берди