Япон олимлари инсон ҳаёти давомида учинчи марта табиий тишларга эга бўлиши учун кашфиёт устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда “Newsyou” нашри хабар берди.
Инсон ҳаёти давомида биологик жараён натижасида икки маротаба табиий тишларга эга бўлади. Бироқ Япония тадқиқот гуруҳи одамларга янги тишларни ўстиришга имкон берадиган дори ишлаб чиқаришда муваффақиятга эришди.
“Янги тишларни ўстириш ғояси ҳар бир тиш шифокорининг орзусидир. Мен аспирант бўлганимда бу устида ишлаганман. Мен буни қила олишимга амин эдим”, деди тадқиқот гуруҳи раҳбари Кацу Такахаши.
Япон олимлари ўз тадқиқотларида маълум бир генни кашф қилди. USAG-1 деб номланган ушбу ген оқсилни синтез қилади ва бу тишларнинг ўсиш жараёнини чеклайди. Тадқиқот гуруҳи оқсил функциясини блокировка қила оладиган нейтраллаштирувчи антикорни ишлаб чиқди. 2018 йилда ўтказилган тажрибаларда тишлари жуда кам бўлган сичқонларга дорилар берилди, натижада улар янги тишларга эга бўлди. Препарат сассиқкўзанларда синаб кўрилганда эса, олд тишлар орасида бир хил шаклдаги янги 7 та тиш ўсиб чиққан. Шу сабабли олимлар дори учинчи авлод тишларининг шаклланишига олиб келган, дея хулоса қилди.
Ҳозирда препаратни инсонларда синаб кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Унинг танага зарарли таъсир кўрсатмаслиги тасдиқлангандан сўнг, у анодонтия – тишларнинг тўлиқ бўлмаслиги билан оғриган 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни даволашда ишлатилади.
Тажрибалар муваффақиятли якунланса, одамлар протезлардан халос бўлиш имкониятига эга бўлади. Бу сут ва озиқ тишларидан сўнг учинчи тишлар тўплами ҳисобланади.
Препаратнинг клиник синовлари 2024 йил июль ойида бошланиши режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Украинанинг урушдаги яширин қуроли нималиги айтилди
Instagramдаги битта пости учун миллион доллар оладиган юлдузни биласизми?
Илон Маскнинг навбатдаги лойиҳаси муваффақиятли якунланди
Коронавирус билан боғлиқ яна бир муҳим факт маълум бўлди
Наманганда аёллар ва ёшлар муаммолари ўрганилмоқда