Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлисининг 20-ялпи мажлисида чиқиш қилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сенаторларга мурожаат қилди.
«Суриядан 156 нафар аёлни қайтариш осон бўлгани йўқ. Катта азоб билан қайтардик. Юборган самолётимизни йўлдан қайтаришди. Ўзимга қўнғироқ қилишди, самолётни қайтар ёки отиб ташлаймиз деб. Озарбойжонга қўниш бўйича кўрсатма бердим.
Аёлларни олиб келиш учун бешта автобус борганди. Фақат иккитаси қайтди. Аёлларнинг кўпчилигини беришмади.
Бу аёллар нима учун кетиб қолган, нимани излаб борган? Сабаб нима? Парламентдан бу мавзуда, улар билан ишлаш бўйича таклиф кутгандим. Лекин ҳеч кимдан ҳеч қанақа гап чиққани йўқ», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, 30 май куни Суриядан Ўзбекистонга 156 нафар ватандош, жумладан, 48 нафар аёл ва 107 нафар бола махсус рейс билан қайтарилган эди. Ҳукумат уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ваъда берган.
Президент ушбу операциянинг машаққатлари ҳақида аввал ҳам гапирганди.
манба кун,уз
Тасодифий хабарлар
Жиззахда “иссиқ-совуқ”чи ушланди. Унинг рўйхатида ҳокимлик ва депутатликка даъвогарлар ҳам бўлган
Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қидинди
Наманган вилояти ҳокими бир гуруҳ тиббиёт мутахассисларга тўлов сертификатлари топширди
Наманганда Малибу автомашинаси ёниб кетди
Юртимизга нам ҳаво массалари кириб келади