Қозоғистоннинг Қостанай вилояти Аулиекўл тумани Новоселовка қишлоғида бруцеллез касаллиги тарқалгани сабабли карантин чоралари жорий этилди. Бу ҳақда маҳаллий “Наша газета” нашри хабар берди.
Маҳаллий ҳокимият қарорига кўра, ҳудудда қуйидаги чекловлар жорий қилинди:
- Жониворларнинг карантин ҳудуди орқали ўтказилиши ёки ташилиши тақиқланади;
- Соғлом жониворларни ҳудудга олиб кириш ёки чиқариш ман этилган (фақат уларни сўйиш учун олиб чиқиш мумкин);
- Эпизоотик нуқталар жойлашган ҳудудда ҳосил қилинган хашак, сомон ёки бошқа озуқа маҳсулотларини бошқа ҳудудларга олиб чиқиш тақиқланади;
- Жониворлар ёки одамларнинг тўпланиши билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш ман этилади.
Маълумот учун, бруцеллез – бу одамга зарарланган жониворлар билан мулоқот орқали юқадиган зооноз инфекция. Унга бактериялар (бруцеллалар) сабаб бўлади. Инфекция манбаи асосан қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари – катта ва майда шохли моллар ҳисобланади. Шунингдек, бруцеллезга отлар, туялар, чўчқалар ва итлар ҳам чалинади.
Тасодифий хабарлар
Mayk Pompeo Shimoliy Koreya bilan muzokaralar qayta tiklanishiga umid bildirdi
Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистонда 15 йилдан бери қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди
Россиянинг бир вилоятида мигрантларга патент бериш тўхтатилди
Трамп Оқ уйда UFC жангини ўтказмоқчи