АҚШ Президенти Дональд Трамп келаси йил Мусақиллик байрамида Оқ уй ҳовлисида UFC жангини ўтказмоқчи. Бу ҳақда CNN хабар берди.
“Ҳар бир миллий боғ ва тарихий жойларда Америка мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган махсус тадбирлар ўтказилади. Биз UFC жангини ҳам ташкил қиламиз – бир ўйлаб кўринг – Оқ уй ҳовлисида”, деди Трамп.
Қайд этилишича, мазкур хабар жиддий айтилган бўлиб, Оқ уй расмийлари ҳам буни тасдиқлаган.
“UFC тадбирини Оқ уй ҳудудида ўтказиш бўйича музокаралар олиб бораяпмиз”, деди Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт.
Қайд этиш жоиз, Дональд Трампнинг UCF президенти Дана Уайт билан алоқлари яхши. У 2024 йилги сайловда Трампнинг асосий тарафдорларидан бири бўлган. Шунингдек, Трамп UFC жангини бевосита томоша қилган АҚШ Президент ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Даҳшат! 14 яшар қизни зўрлаб, ахлатхонага ташлаб кетишди
АҚШ урушда ким ғалаба қозонишини айтди
"Ишсизлар четда қолиб, иш билан банд бўлган фуқароларга 93 млн сўм ноқонуний берилган"
Метронинг “Космонавтлар” бекатида ёнғин содир бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистонда ноқонуний бойиганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда