Ўзгидромет 19-21 май кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 27-32 даража, 20 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража, 21 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража, 20 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража, 21 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража, 20 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража, 21 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-20 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража, 21 майда 18-23 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 19-20 майда 30-35 даража, 21 майда 33-38 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 19 майда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20-21 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража, 20 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража, 21 майда кечаси 13-18, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Келинини гумдон қилиш учун «киллер» ёллаган қайнона қўлга тушди
Маҳкумлар маҳсулотларни онлайн харид қилиши мумкин бўлади
Андижонлик она ўғли МИБда ишлашини хоҳламаяпти...
Энди радар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун қарор бир ойдан кечиктирилса, жарима қўлланмайди
Янги боғ ва монумент очилди