АҚШнинг Лос-Анжелес полицияси ўрмон ёнғинларига сабаб бўлганликда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб “NewsNation” телеканали хабар берди.
“Лос-Анжелес полиция департаменти “NewsNation” телеканалига “Кеннет” ёнғини иши энди қасддан ёнғин чиқарганлик иши сифатида тергов қилинаётганини ва бир кишининг ҳибсга олинганини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, гумонланувчини қўлга олишда маҳаллий аҳоли ёрдам берган. Округ прокурори Нейтан Хохманнинг сўзларига кўра, айбдор умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Маълумот учун, жорий ҳафта ўртасида Лос-Анжелес округини ўрмон ёнғинлар қамраб олди ва бу офат минтақа тарихидаги энг вайронкорлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Масалан, Алтадена ҳудудида ўн минг гектардан ортиқ ер ёнмоқда ва бу тахминан 13 мингта бинога хавф солмоқда. Вазиятни кучли шамоллар янада оғирлаштирмоқда, бу авиацияни қўллашга халақит беряпти, шунингдек, Палисейдс ҳудудидаги ёнғин гидрантлари ишламай қолган. Минглаб уйлар вайрон бўлган.
Офат қурбонлари сони камида ўн кишини ташкил этмоқда. Лос-Анжелесда минглаб аҳолини мажбурий эвакуация қилиш буйруқлари берилган. Шу билан бирга, округ ёнғин хизмати раҳбари мавжуд ресурслар атиги бир ёки иккита йирик ёнғин билан курашишга мўлжалланганини тан олди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда сенатор учрашувга келмаган “Ўзтрансгаз” АЖ вакилини масъулиятли бўлишга чақирди
Шерзод Шерматов Huawei компаниясининг минтақавий президенти билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Чили Президентига табрик йўллади
Эрон Трампнинг калласи учун 80 млн евро ваъда қилди
БАА-Ўзбекистон ўйинида чипта машмашаси: улар аллақачон сотилиб кетган