Ижтимоий тармоқларда “Пахтакор” стадионида ўтказилган футбол мусобақасида томошабинлар томонидан стадионга тош отиш ҳолатлари кузатилганлиги, натижада бир нафар шахс жароҳатланганлиги ҳакидаги хабарлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 21:00 да Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” стадионида Осиё кубоги ўйинлари доирасида 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон – Ироқ терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйини бошланган.
Ўйиннинг 12 дақиқасида ўйин ҳаками томонидан Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозабонига қизил карточка кўрсатилиб 11 метрлик жарима тўпи белгиланганда, мухлислар норози бўлиб, стадионга ташриф буюрган айрим томошабинлар пластмасса сув идиши ва стакан, оёқ остидаги бетон парчаларини стадионга улоктирган. Натижада стадионда фотомухбир бўлиб хизмат олиб бораётган фуқаро 1992 йилда туғилган Ж.С. қорин бўшлиғидан жароҳат олган. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг аҳволи яхши бўлгани сабабли шу куни шифохонадан чиқиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув давомида жамоат тартибини бузган 47 нафар шахслар аниқланиб, уларнинг 6 нафари: 1998 йилда туғилган А.Фахриддин, 1991 йилда туғилган Т.Сарвар, 1984 йилда туғилган Б.Тўхтамурод, 2003 йилда туғилган Ж.Беҳзод, 2002 йилда туғилган В.Меҳрож, 1998 йилда туғилган Х.Аброрга суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, 10 нафар фуқаро 10 сутка маъмурий қамоқ, 3 нафари жарима жазосига тортилган, 28 нафарига нисбатан суриштирув давом этмоқда. Шунингдек, фуқаро Ж.С. унга нарса отган шахсга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб ва ариза ёзишдан бош тортган.
Тасодифий хабарлар
26 декабрь куни юртимизда қуёш тутилиши кузатилади
Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Самарқанддаги шахмат олимпиадаси иштирокчилари ҳибсга олинди
ДХХ Чегара қўшинлари бошқа бировнинг паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринган Афғонистон ва Тожикистон фуқароларини ушлади
Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланади