Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида Интерпол каналлари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда қилиб, уларни Туркияга олиб борган. У ерда қизларнинг паспортларини тортиб олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.
Икки давлатнинг Интерпол миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва тезкор ҳамкорликлари туфайли муваффақиятли қўшма фаолият амалга оширилиб, аёл ушланган ва Тошкентга экстрадиция қилинган.
Билдирилишича, ҳозирда Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан бу каби жиноятларни фош қилиш бўйича фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Пахта терими қанчадан тўланиши маълум бўлди
Отабек Умаров: «Автоулов «тонировка»си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди. Ушбу масала кўриб чиқилмоқда»
Бош прокуратура каналдан жасади топилган ўсмир бўйича баёнот берди
“Қиммат ўқиш, паст маош”. Жаҳон банки Ўзбекистон ёшларининг ишсизлиги ҳақида ҳисобот эълон қилди
Ўзбекистонда бир суткада 427 киши коронавирус юқтириб олди, улардан 10 нафари Намангандан