Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига тегишли қўшимча киритилди.
Қонунда Президент белгиси ва штандарти (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Президент томонидан белгиланади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маълумот ўрнида:
Штандарт – махсус турдаги байроқ. Хорижий давлатларда у президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади. Штандарт (байроқ) Президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда Президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.
Президент белгиси – Президентнинг фарқловчи расмий белгиси. Бу белги Президентлик лавозимига сайланган шахсни ўз лавозимига юклатилган оғир вазифаларни самарали амалга оширишида халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилади. Президент белгиси ушбу лавозимга сайланган шахсга лавозимга киришиш чоғида у қасамёд қабул қилганидан сўнг топширилади ва конституциявий ваколат муддати тугагунга қадар Президентда сақланади.
Тасодифий хабарлар
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
Ғарб Россияга қарши “суякни чил-чил қилувчи” санкциялар қўллаши мумкин
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан табриклади
Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевга автомобиль совға қилди
Тошкентда 4 майдан бир қатор идораларнинг «эшиклари очилади»