Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4 Р-38 йўлининг 810-километрида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходими “Nexia” русумли автоулов ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берди. Аммо ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмай, ҳаракатда давом этди.
Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан мазкур “Nexia” автоулови кузатиб борилиб, тўхтатилди. Қоидабузар ҳайдовчи Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Пичот” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, пойтахтдаги институтлардан бирининг ўқитувчиси К. К. бўлиб чиқди. Табиийки, ЙПХ инспекторлари тегишли тартибда баённома расмийлаштириш ҳамда автоуловни жарима майдонига қўйиш чораларини кўра бошладилар.
Воқеанинг бундай авж олиши К. К.га маъқул келмади ва қонун посбонларининг ҳолатдан кўз юмиши учун 400 минг сўм пора таклиф қилди. ЙПХ инспекторлари ўқитувчининг ушбу хатти-ҳаракати қонунга зид эканлигини билдирди. Аммо қоидабузар пора таклиф қилишда давом этди.
Қисқаси, Жиззах шаҳри ҳудудидаги жарима майдонида йўл-патруль хизмати ходимига 400 минг сўмни пора тариқасида берган К. К. ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Жиззах бўйича бўлими ва прокуратура ходимлари томонидан жиноят устида ушланди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
«Яланғоч қилиб, расмингни эрингга юборамиз» – Танзила Норбоевага тегишли уйдан пул ўғирлаганликда гумонланган аёл терговда қийноққа солинган
Тўқаев Қозоғистон фожиасида кимларни айбламоқда?
Фарғонада такси ҳайдовчиси ўзини осмоқчи бўлди. Вилоят ИИБ ҳодиса бўйича расмий маълумот берди
Расман: “Янгича тонировка”га рухсат берилиши кутилмоқда
Бухоро ҳокими Карим Камолов дафн этилди. Мирзиёев марҳумнинг қабрини зиёрат қилди (ФОТО)