Маълумки, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинганди. Ҳамюртларимиз ватанимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан мукофотландилар. Улар орасида Наманган шаҳридаги «АNAMED» диагностика маркази директори Носирбек Абдуллаханов ҳам бор.

Фармонга кўра у «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Ҳамюртимизни юксак мукофот билан табриклаймиз! Эслатиб ўтамиз, Президентимиз жорий йил Наманганга ташрифи чоғида «АNAMED» диагностика марказида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, жамоага муваффақиятлар тилаган ҳамда қимматли маслаҳатларини бергандилар.
Тасодифий хабарлар
«Биз уйдан чиқа олмаяпмиз» – афғонистонлик олим Кобулдаги вазият ҳақида
Путин карантинга кириши мумкинлигини маълум қилди
Бухорода 23 та савдо дўкони ёниб кетди (видео)
Ислом Каримов: Агар янги жаҳон уруши бошланса бу одамзот учун сўнгги уруш бўлади (+ВИДЕО)
Тошкентда автобус бекатида 51 ёшли эркак ёш қизга зўравонлик қилди