"Apple" iPhone 12 вa 12 Pro қурилмаларида нозослик борлигини маълум қилди

"Apple" iPhone 12 вa 12 Pro қурилмаларида нозослик борлигини маълум қилди

Айрим ҳолларда қўнғироқлар вақтида қулоқчин ишламай қолади. Муаммони дастурий жиҳатдан ҳал қилиб бўлмайди.

"Apple" компанияси баъзи iPhone 12 ва 12 Pro қурилмаларида динамик носозлик туфайли аудио билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши мумкинлигини расман тан олди. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинган.

Носозлик 2020 йилнинг октябридан 2021 йилнинг апрелигача чиқарилган iPhone 12 ва 12 Pro'га тааллуқлидир. Барча зарарланган қурилмаларга чакана савдодан бошлаб икки йил давомида бепул хизмат кўрсатилади. Бу  iPhone 12 мини ва iPhone 12 Pro Мах учун амал қилмайди.

Бепул таъмирлаш бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлади ва "Apple" хизматни сотиб олинган мамлакатга қараб чеклаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Apple" 2021 йил охиригача чиплар етишмовчилиги туфайли  iPhone 13 ишлаб чиқаришни қисқартириши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, ўтган ойда "Хиаоми” компанияси “Редми Ноте 11 Про” смартфонларини тақдим этган эди.

×