Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25−26 декабрь кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбари Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви ва Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.
Саммитлар кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Биргаликда қилинган ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Рим папаси барчани Рамазон рўзасини тутишга чақирди
“iPhone 13” эгалари пушти экрандан шикоят қилишмоқда
Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш бош котибини қабул қилди
Ўзбекистонда IELTS’ни қоғозда топшириш бекор қилинди
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?