Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ушбу ўзгариш асосан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилади.
Интернетда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда Ўзбекистонда жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (1 миллион 890 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 50 баравари (13 миллион 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу қилмиш маъмурий жазо қўллангандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган тақдирда, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланади:
БҲМнинг 150 бараваригача (40 миллион 500 минг сўмгача) миқдорда жарима;
3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
Маълумот учун, ушбу ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.
Тасодифий хабарлар
Электр таъминоти корхонаси ходимига пичоқ билан таҳдид қилинди - воқеа аслида қандай бўлганди?
“Нархоз” ректори ишдан олинди. ТДИУда катта тозалаш ишлари бўлиши айтилди
Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларига аттестациядан ўтиб тоифа олиш ҳуқуқи берилади
«Ўзгидромет» огоҳлантириш эълон қилди
Тошкентда озиқ-овқат дўконини ўмарган наманганлик эркакка жиноий иш қўзғатилди