“Халқ сўзи ONLINE” Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Тўрақўрғон шаҳридаги Маданият марказида халқ депутатлари Наманган вилояти, шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. УндаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига аъзоларни сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сайлов Кодексига мувофиқ, депутатлар Сенат аъзолигига номзодлар учун ёпиқ яширин овоз бердилар. Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда ҳозир бўлган депутатларнинг 50 фоиздан кўп овозини олган 6 нафар номзод вилоятдан Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.
Улар:
Бозоров Хайрулло- Наманган вилояти ҳокими
Абдуллахонов Носирбек — Наманган шаҳридаги “Anamed” диагностика маркази раҳбариДобрих Анна – Наманган шаҳридаги “Ифтихор кийим саноат” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Нажмиддинов Икромхон — Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси
Парпиев Маҳмуджон -“Наманган ҳақиқати” вилоят газетаси бош муҳаррири
Умаров Бахтиёр – “Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамияти директори.
Тасодифий хабарлар
«Uzbekistan Airways» 4 август куни Истанбулга навбатдаги парвозни амалга оширмоқда
Президент Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Рекорд натижа! Ўзбекистонда бир куннинг ўзида мингдан ортиқ киши коронавирусдан тузалди
Наманганда мактаб директорлиги учун $10 минг сўраган амалдор ушланди
Карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситалари жарима майдонига қўйилиши қонунийми?