Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этиш учун 11 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.
Саммитда Кенгаш доирасидаги кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Мулоқот якунида кўп томонлама ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Давлат раҳбари ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Тасодифий хабарлар
Андижонда мансабдорлар кўп миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштириб олгани маълум бўлди
2022 йилда IT учун кўп харажат қиламиз
18+ Наманганда икки севишган бир-бирини пичоқлади. Қиз вафот этди
Мирзиёев Туркманистонга боради
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди