Украинанинг Херсон шаҳри Россия Қуролли кучлари томонидан тўлиқ назорат остига олинди. Бу ҳақда бугун, 2 март куни бўлиб ўтган брифингда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилган.
"Россия қуролли кучларининг бўлинмалари Херсон вилояти марказини тўлиқ назорат остига олди. Фуқаролик инфратузилмаси, аҳоли ҳаётини таъминлаш объектлари ва шаҳар транспорти ҳар куни ишламоқда. Шаҳарда озиқ-овқат ва зарур товарлар тақчиллиги сезилмайди", дейди Конашенков.
Унинг қўшимча қилишича, Херсонда ижтимоий инфратузилма объектларининг фаолиятини таъминлаш юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
Украинанинг йўқотишлари
Украинада махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Украина Қуролли Кучлари ҳарбий инфратузилмасининг 1502 та объектини ишдан чиқарган.
Ҳаммаси бўлиб, операция давомида Украина ҳарбий инфратузилмасининг 1502 объекти яроқсиз ҳолга келтирилди. Улар орасида Украина қуролли кучларининг 51 та қўмондонлик пункти ва алоқа марказлари, 38 та С-300 ҳаво мудофааси ракета тизимлари, “Бук М-1” ва “Оса” зенит-ракета комплекслари, 51 та радар станциялари бор.
Унга кўра, ердаги 47 та самолёт ва ҳавода 11 та самолёт, 472 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 62 та реактив ракета тизими, 206 та дала артиллерия ва миномётлари, 336 та махсус ҳарбий техника, 46 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинган.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистонда жазо муддатини ўтаган педофилларга GPS-билакузуклар тақиб қўйилади
Тезкор! Чиноздаги нефтбаза ёнмоқда
Президент 2023 йилга ном берди
«Ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради!» – Президент
ДХХ Афғонистонда етимликда қолиб кетган болаларни Ўзбекистонга қайтарди