Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига бир гуруҳ фуқаролар томонидан қилинган мурожаатга асосан, ижтимоий тармоқлардаги “AIF” платформасининг фаолияти ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ушбу платформа айни пайтда ўз фаолиятини номаълум сабабга кўра тўхтатганлиги ва мурожаат қилувчи шахсларга жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Шундан келиб чиқиб, 3 сентябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-1-моддасини 3-қисми “а,в” бандлари (Пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноий ҳодисани ва жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш, шунингдек тергов жараёнини тез ва сифатли амалга ошириш мақсадида вилоят ички ишлар органларининг малакали терговчиларидан иборат тергов гуруҳи тузилди.
Хозирда тергов гуруҳи томонидан мазкур жиноят иши доирасида жабрланувчилар сони ва уларга етказилган зарар миқдорини аниқлашга киришилган.
Шу боис, ушбу платформа натижасида моддий зарар кўрган шахслардан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига мурожаат қилишлари сўралади.
Тасодифий хабарлар
ДХХ наркотик савдо занжирини аниқлади. У тожикистонлик фуқародан бошланади
Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублари Ўзбекистонга олиб келинади
Shavkat Mirziyoev qishloq xo'jaligi mahsulotlarini qayta ishlash, oziq-ovqat mahsulotlari sifatini oshirish masalalarini muhokama qilish uchun uchrashuv o'tkazdi.
Самарқандда эҳтиёжмандларга ажратилган арзон уннинг қопига 15 минг сўм қўшиб сотган маҳалла раиси қамалди
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашни режалаштирган гуруҳ қўлга олинди (видео)