Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда “Сирдарё” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Қашқадарёдан Тошкент вилояти томон келаётган Қарши шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. шахс бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг юкхонасига яшириб қўйилган 4 кг. 534 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, ушбу фуқаро тожикистонлик наркосавдогар томонидан контрабанда йўли билан юборилган наркотик моддаларни хуфия жойларга яшириб, мижозларга сотиш билан шуғулланиб келган.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида уни Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шериги Зангиота туманида кутиб турганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари доирасида уларнинг яна бир шериги, Қарши шаҳрида яшовчи, 1980 й.т. шахснинг яшаш хонадонидан 11 кг. 168 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 15 кг. 702 гр. “гашиш” моддаси мусодара қилинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Расмий хабар: ЙПХ ходими хизмат машинасида пиёдани босиб кетди
ЎЗБЕКИСТОН ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ
Instagram’даги “коммент” ўқувчининг ўлимига сабаб бўлди
“Xorijdagi Namanganliklar” klubi tashkil etiladi
Тўқаев “январь воқеалари”нинг асл сабабини айтди