Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимлари ўз жонига қасд қилишга уринган қизни қутқариб қолганлиги акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 октябрь куни тахминан соат 01.15 ларда Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Х.И. исмли фуқаро ўз жонига қасд қилаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Учтепа тумани ИИО ФМБ ППХ ходимлари етиб келишган. Ички ишлар органлари ходимларининг тезкорлик билан профессионал равишда амалга оширган саъй-ҳаракатлари туфайли Х.И.нинг ҳаётини сақлаб қолишган.
Ушбу ҳодисанинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар профилактика инспектори ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан ўрганилмоқда, дейилади ИИББ хабарида.
Тасодифий хабарлар
Харобадан чиққан миллиардерлар. Ҳиндлар қандай қилиб IT гигантига айланди?
Трамп Оқ уй томига чиқди
25 декабрдан Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши ростми?
Бухорода ўзаро жанжаллашаётган аёллардан бири бошқасини «Spark»да босиб кетди — видео
Туркий кенгаш саммити Президент ва Бош вазир суд қилинган оролда ўтказилади