Самарқандда эҳтиёжмандларга ажратилган арзон уннинг қопига 15 минг сўм қўшиб сотган маҳалла раиси қамалди

Самарқандда эҳтиёжмандларга ажратилган арзон уннинг қопига 15 минг сўм қўшиб сотган маҳалла раиси қамалди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида эҳтиёжманд оилалар учун мўлжалланган арзон уннинг бир қопига 15 минг сўмдан қўшиб сотган маҳалла раиси 15 суткага қамалди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 18 апрель куни Ургут тумани «Юқори Қайроқли» МФЙ раиси Ў.А. 145 минг сўмдан сотилиши лозим бўлган 48 қоп унни маҳалла фуқароларига 160 минг сўмдан сотган.

Суд мажлисида МФЙ раиси ўз айбига иқрор бўлиб, уйига ун сўраб келганларга 145 минг сўмлик унни 160 минг сўмдан сотганини тан олади.

Ургут туман Маъмурий суди раиси Акмал Алимовнинг маълум қилишича, фуқаро Ў.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисми (Давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний тадбиркорлик фаолияти амалга ошириш), 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан айбли деб топилган ва 1 миллион 115 минг сўм жарима ҳамда 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланган.

×