Жорий йилнинг 5 февраль куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ҳокимлиги ходимининг фуқаро билан телефон орқали мулоқот чоғида одоб-ахлоққа зид бўлган сўкиниш ҳолати ёзилган аудиоёзув тарқалди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилди. Аудиёзувда қайд этилган ёзувнинг вилоят ҳокимлиги ходимига тегишли бўлгани аниқланди.
Вилоят ҳокимлиги ходими томонидан ёзилган тушунтириш хатидан маълум бўлишича, уни мазкур лексикага мажбурлаган субъектив ҳолатлар мавжуд бўлган. Бироқ ҳеч қандай сабаб, давлат хизматчисига ўз хизмат вазифасини виждонан, юксак касбий даражада бажармаслигига ҳамда фуқаролар билан мулоқот чоғида умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларига зид бўлган сўзлардан фойдаланишга асос бўла олмаслиги қайд этилади ҳамда вилоят ҳокимлиги ходимининг ушбу ҳатти-ҳаракати кескин қораланади.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу ходимга нисбатан интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир этилганлик факти бўйича ҳайфсан қўллаш тўғрисида буйруқ чиқарилди ҳамда бундай ҳолатнинг такрорланиши меҳнат шартномасини бекор қилинишига олиб келиши юзасидан огоҳлантириш берилди.
Тасодифий хабарлар
Дунёдаги энг катта олтин қуймаси Дубайда тақдим этилди
Эрдўған Зеленский ва Жонсон билан келишиб олди
Ўзбекистон халқ бахшиси Шомурод Махманов вафот этди
Z-авлод нима учун ҳаётдан норози?
Трамп коронавирус пайдо бўлишига Хитойни сабабчи эканини айтиб, 60 триллион доллар товон тўлашни талаб қилмоқда