Италиянинг Падуя шаҳрида истиқомат қиладиган аёл лифтда 27 соат қамалиб қолди.
Ҳодиса 28 июнда рўй берган. Маҳаллий вақт билан 09:30 атрофида аёл лифт чақирган ва хизматкор аёлни асосий эшик олдида кутиб олишни мақсад қилган. Аммо лифт тўхтаб қолган. Фақат шундагина ичкарида ёрдам чақиришга мўлжалланган тугма йўқлиги маълум бўлади.
Боз устига аёлнинг ёнида ҳеч қандай алоқа воситаси бўлмаган. Уйни тозалаш учун келган хизматкор эса унинг қичқириқларини эшитмаган. Хабар қилинишича, у қулоқчинда мусиқа эшитиб ишлаган эди.
Ўша куни Падуяда об-ҳаво 30 даражани ташкил этган. Лифт ичида эса 50 даражага қадар етиб борган. Фақат орадан бир сутка ўтиб қамалиб қолган аёлни қизи қутқариб олади.
Онаси қўнғироқларга жавоб бермаётганидан хавотир олган фарзанд хабар олиш учун уйга келади. У лифтдан келаётган қичқириқни эшитади ва дарҳол ўт ўчирувчиларни ёрдамга чақиради. Шу тариқа жабрдийда қутқариб олинди.
Хабар қилинишича, лифтдан чиқариб олинган аёлга ҳеч қандай тиббий ёрдам зарур бўлмаган.
Тасодифий хабарлар
Карантин давом этади. 11 майдан янгича тартиб амалда
Тошкент ва Наманганда 127 киши коронавирусдан соғайди
Мирзиёев ўзини ташвишга солаётган масалалар – Украина, Афғонистон ва Ғазо ҳақида гапирди
Вазирлик Ўзбекистонга Туркманистондан ёпирилиб кираётган чигирткалар ҳақида фикр билдирди
Эрон ҳужумга ўтди — АҚШнинг Ироқдаги авиабазаларига ракета зарбаси берилди