Андижон вилояти Пахтаобод туманида эркак қайнонаси ва хотинини ўлдириб қўйди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 1 август куни соат 08:30 ларда Пахтаобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган А.Н. турмуш ўртоғи ва қайнонаси билан ўзаро жанжаллашиб, иккисига ҳам темир жисм билан тан жароҳати етказган.
Олинган тан жароҳатлари оқибатида қайнона воқеа жойида, турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланди.
Тасодифий хабарлар
Коронавируснинг ўта юқумли штамми яна бир давлатда аниқланди
Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлиги ривожлантирилади – Президент қарори
Туркияга кириш янада мураккаблашди...
Алишер Усмонов дунё бойлари рейтингида кўтарилди
Талабалар учун арзон интернет трафиклари жорий этилади – Президент топшириғи