Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш”лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан:
Лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилиши;
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳани тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш учун масъул орган эканлиги;
Лойиҳа доирасида кредит маблағларини ўзлаштириш 2019 йил сентябрь ойиданбошланиши;
Лойиҳа мақсадларида халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан олинган қарз Молия вазирлиги томонидан қайтарилиши белгиланди.
Шунингдек, қарор билан лойиҳани амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”тасдиқланди.
Тасодифий хабарлар
Миллий гвардия ходимиман», деб мақтанган йигитни уриб ўлдиришди
Бельгияда Ўзбекистон фуқаросининг ҳаёти сақлаб қолинди
Оилавий жанжал сабаб аёл ўзини “Бўзсув” каналига ташлади
Келаси йилдан Telegram реклама-монетизация қилишни бошлайди
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9500га етди