Туркия ҳукумати мамлакатга келувчилар учун янги қоидалар жорий этмоқда: йўловчилар коронавирусга топширган тести натижаси манфий эканлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишлари шарт. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Чораларни кучайтиряпмиз. 28 декабрдан бошлаб Туркияга ҳаво йўли орқали ва 30 декабрдан бошлаб қуруқлик ёки денгиз йўли орқали келадиган барча йўловчилар мамлакатга кириб келгунигача 72 соатдан кўп бўлмаган вақт ичида коронавирусга топширган тести натижаси манфий чиққани тўғрисида маълумотномага эга бўлишлари шарт”, деб ёзди у.
Унинг қўшимча қилишича, Туркияга келувчилар тест натижасини самолётга чиқишдан олдин тақдим этишлари лозим. Акс ҳолда улар мамлакатга киритилмайди. Киритилган чоралар 2021 йил 1 мартгача амал қилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус юқтирганлар сони 2,1 млн кишига етган, 19,3 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Тасодифий хабарлар
Спикер ўринбосари ва Наманган шаҳар хокими Намангандаги йирик корхона фаолияти билан танишишди
“UzAuto Motors” энг оммабоп автомобильларнинг сотувини тўхтатди
Россия энди қуролларни аввалгидек кўпайтира олмайди – Байден
Дембеле расман ПСЖ футболчисига айланди
Душанбедаги шифохонада бирваракайига 4 нафар бемор пневмониядан вафот этди