Германияда коронавируснинг янги штамми – «Омикрон» билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда сиёсатчи Кай Клозе маълум қилди.
«Кеча тунда Жанубий Африкадан қайтган сайёҳда омикронга хос бир нечта мутациялар борлиги аниқланди. Шубҳалар жуда жиддий, бемор аллақачон изоляцияга жўнатилган», – деб ёзди сиёсатчи твиттерда.
Жанубий Африкада илк бор қайд этилган бу штамм қисқа вақтда бир қанча давлатларга тарқалишга улгурди.
Аввалроқ ЖССТ коронавируснинг B.1.1.529 янги штаммини юнон алифбосининг 15-ҳарфига мувофиқ «Омикрон» деб атаганди.
«Омикрон» ўта юқумли ва жуда тез тарқалаётгани ҳақида хабар бергандик.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади
Коронавирус: кунлик касалланиш ҳолатлари 400 га тушди
Россиянинг Самара вилоятида минглаб ҳамюртларимиз Ўзбекистонга келолмай кўчада ухламоқда...
Ўзбекистонга Эрондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади
«Права» алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди, Қайта имтиҳон топшириш керак эмас — ДХА