Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ғолиба қиз билан учрашиб, уни ноутбук ва ташаккурнома билан тақдирлади.
Жорий йилнинг 15–22 июль кунлари Германиянинг Гёттинген шаҳрида немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси ўтказилди. Берлиндаги Гёте институти маълумот беришича, олимпиада финалида 62 мамлакатдан 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 дан зиёд иштирокчи кураш олиб борган.
Олимпиада Олтин медалига бир йўла уч қатнашчи лойиқ топилди:
– Райёна Иброҳимова (Ўзбекистон);
– Маҳек Хон (Бангладеш);
– Ана Котевска (Шимолий Македония).

Иккинчи ва учинчи ўринлар Мексика, Италия, Словакия, Польша ва Буюк Британия мактаблари ўқувчиларига насиб этган.
Маълумот ўрнида, Райёна Иброҳимова Андижон шаҳридаги 4-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам Райёна Иброҳимова билан учрашиб, ноутбук билан тақдирлади.

"Бугун Райёна, унинг онаси ва устози билан учрашиб, ҳаммаларини улкан ютуқ билан самимий табрикладик. Фарзанд муваффақиятида айнан ота-оналарнинг хизмати беқиёс бўлгани учун Райёнанинг онасига Ташаккурнома тақдим этдик", -деб ёзади вазир ўзининг Telegram каналида.
Тасодифий хабарлар
ДЙҲХХ “тонировка” масаласида ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Коррупцияга қарши курашда янги услублар
Шавкат Мирзиёев бензин ва авторақамлар ҳақида гапирди
Ислом Каримовнинг набираси блогерга турмушга чиқди
Расман: Абдусалом Азизов ЎФА президенти бўлди