Польша тез орада Россия билан чегарада тўсиқлар қуришни бошлайди, деб ёзади Polskie Radio 24.
Польша чегара хизмати матбуот котиби Анна Михалскаянинг айтишича, Калининград вилояти билан бўлган участкадаги электрон тизим қуруқликдаги чегаранинг 200 км га яқин қисмини қамраб олиши керак.
Унинг қўшимча қилишича, Россия билан чегарада сенсорлар ва камералар билан жиҳозланган электрон тўсиқ қурилиши март ойида бошланиши керак.
Малум қилинишича, датчиклар ва камералар тизими туфайли об-ҳаво шароитидан қатий назар чегарани 24/7 кун давомида кузатиш мумкин. Алгоритмлар шундай тузилганки, чегарачи фақат одамлар томонидан чегарани кесиб ўтишга бўлган ҳақиқий уринишларга жавоб бера олади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга берилган қарзлар қаерга сарфланмоқда?
Юртимиз аҳолиси қайси вакцина билан кўпроқ эмланаётгани маълум қилинди
Қамоқхонада отишма юз берди. 100 дан ортиқ қурбон бор
Женнифер Лопезнинг концерти сабаб Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилди
4-ўлим! Коронавирусга чалинган фарғоналик фуқаро вафот этди