Ҳозирда фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Косонсой туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторларига ушбу туманда яшовчи бир фуқаро уйда гиёҳванд модда сақлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Олинган маълумотга асосан, 1964 йилда туғилган И.Б.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув давомида унинг ётоқхонасидаги ёстиғи ичидан қоғоз парчаларига ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди. Текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 161,53 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
НАМАНГАНДА ХАЛҚАРО «ГУЛ БАЙРАМИ» ҚАЧОН ЎТКАЗИЛАДИ?!
2 яшар бола қидирилмоқда: ёрдам учун 20 млн сўм мукофот берилади
Эндиликда Қирғизистондаги маҳбусларни интернет орқали кузатиш мумкин!
«Ўзметкомбинат» бошқаруви раиси вафот этди
Энди Германияда виза ололмаганлар шикоят қилолмайди