Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, талабалар ўқишини қуйидаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилишга старт берилган:
- хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан;
- Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим ташкилотларидан;
- хорижий олий таълим ташкилотларининг Ўзбекистондаги филиалларидан.
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бугун, 15 июлдан 5 августга қадар my.uzbmb.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат)” бўлими орқали амалга оширилади.
Бунда талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасалариаро ўқишни кўчириш бўйича аризалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг transfer.edu.uz сайти орқали қабул қилинади.
Тасодифий хабарлар
Дунё аҳолисининг учдан икки қисми коронавирус билан зарарланиши мумкин
“Uzbekistan Airways” талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилди
Saida Mirziyoyeva: «Aholini rezonansli voqealardan tezda xabardor qilmagan amaldor jazolanishi kerak»
Ҳайдовчилар радарга тушмаслик учун “жасад бор” ёзуви билан рақамларини беркитишмоқда
Хитойда амалдорларга чекиш тақиқланди