АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россия ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик бутун дунё учун хавф туғдираётганини айтди. Бу ҳақда Блинкен АҚШ-Жанубий Корея муносабатларига бағишланган йиллик форумда сўз очди.
“Биз Россия-Шимолий Корея ҳарбий ҳамкорлиги глобал тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган хавфли йўлларни кўрсатиш учун бошқа ҳамкорлар ва иттифоқчилар билан биргаликда ишлаяпмиз”, деган Блинкен.
Унинг фикрича, Россия астойдил “ускуналар, таъминот, технология” изламоқда, КХДР эса “ракета дастурларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун ёрдам сўрамоқда”.
Эслатиб ўтамиз, шу ой ўрталарида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияга келиб, Президент Путин билан учрашган ва мамлакатдаги бир қанча ҳарбий объектларни кўздан кечирганди. 20 сентябрь куни Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги сўнгги алоқалар ҳамда эҳтимолий ҳамкорлик юзасидан дунё етакчиларини огоҳлантирганди. Кейинчалик Нью-Йоркда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Пак Чин ҳамда унинг америкалик ва япониялик мавқедошлари билан учрашувида Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги эҳтимолий қурол-яроғ битимига қарши чора кўришга келишиб олинганди.
Тасодифий хабарлар
Тарихий фактлар Каримовнинг 2 сентябрда эмас, 28 август куни вафот этганини тасдиқламоқда
Нью-Йорк маъмурияти коронавирус манбасини аниқлади. У Хитой эмас...
АҚШ “Patriot” зенит-ракета комплексларини Польшага кўчиряпти
Песков Пригожиннинг тақдири нима кечишини айтди
Шавкат Мирзиёев: "Коронавирусга қарши курашишда янги тизим жорий этилади"