Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани маълум қилинди

Республикада номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи кўтарилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Инфографика: Статистика агентлиги

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 4 миллион 337 минг сўм бўлган.

Инфографика: Статистика агентлиги

Қайд этилишича, ярим йил мобайнида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,4 миллион сўм), Навоий (6,6 миллион сўм), Тошкент (4,9 миллион сўм), Андижон (4,4 миллион сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4,2 миллион сўм) кузатилди.

Олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Инфографика: Статистика агентлиги

Ўртача ойлик иш ҳақлари иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

  • Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти — 14,4 миллион сўм;
  • Ахборот ва алоқа — 12,4 миллион сўм;
  • Ташиш ва сақлаш — 7,7 миллион сўм;
  • Саноат — 6,2 миллион сўм;
  • Савдо — 5,9 миллион сўм;
  • Қурилиш — 5,4 миллион сўм;
  • Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 4,6 миллион сўм;
  • Таълим — 3,5 миллион сўм;
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 3,3 миллион сўм.

Маълумот учун, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига сўнгги марта 2023 йил 1 декабрдан ўзгартириш киритилган бўлиб, 1 миллион 50 минг сўмни ташкил этади.

Теглар:
×