Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловлари 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси биринчи вице-спикери Акмал Саидов ТАССга хабар берди.
“Қонунчилик палатаси томонидан тайёрланган қонун лойиҳасига мувофиқ, республикада навбатдаги президент сайловлари 2021 йил декабр ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида эмас, балки шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтади. 5 феврал куни Қонунчилик палатаси томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланиши кутилмоқда”, дейди Акмал Саидов.
Тасодифий хабарлар
Гулнора Каримованинг қизи бобоси билан видолашишга рухсат берилмаганини айтиб чиқди
Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 35 даражагача иссиқ бўлади
Наманганда имом домлалар кам таминланган оилалар ҳолидан хабар олишди
Наманганда курсдошини ҳимоя қиламан деб жиноятга қўл урди
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг тўртинчи пакетини тайёрмоқда