Россия Федерацияси Қуролли Кучлари “сукут режими”ни эълон қилади ва соат 10:00 дан бошлаб тўртта шаҳардан – Киев, Харьков, Суми ва Мариуполдан гуманитар йўлакларни очади. Бунинг учун расмий Мсоква Киевдан йўлакларни очиб беришни ва тинч аҳоли ҳамда чет эл фуқароларини олиб чиқиб кетилишини таъминлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Украинадаги гуманитар ёрдам бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи штабдан маълум қилинган.
“Киев, Харьков, Суми ва Мариупол шаҳарларидаги ҳалокатли гуманитар вазият ва унинг жуда кескинлашганини инобатга олган ҳолда, шунингдек, Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путинга шахсий илтимосига биноан, Россия Қуролли кучлари гуманитар мақсадларда 2022 йил 7 март соат 10:00 дан бошлаб “сукут режими” ва очиқ гуманитар йўлакларни эълон қилади”, дейилади хабарда.
Штаб маълумотларига кўра, Киевдан битта йўлак очилади. Унинг йўналиши: Киев, Гостомель, Раковка, Сосновка, Иванков, Ораное, Чернобиль, Гдень (Беларус), Гомель, кейинчалик Россия Федерациясига ҳаво орқали етказиб бериш.
Мариуполдан чиқиш икки йўналиш бўйлаб амалга оширилади. Биринчи йўналиш – Мариупол, Новоазовск, Таганрог, Ростов-Дон, кейин ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали танланган йўналишларга ёки вақтинчалик яшаш жойларига. Иккинчи маршрут Мариупол, Портовское, Мангуш, Николское, Республика, Розовка, Билмак, Пологи, Орехов, Запорожье шаҳарларини айланиб ўтади.
Харьковдан – Харьков, Нехотеевка, Белгород, кейин ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали танланган йўналишларга ёки вақтинчалик яшаш жойларига.
Сумидан: биринчи йўналиш – Суми, Суджа, Белгород, кейин ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали танланган йўналишларга ёки вақтинчалик яшаш жойларига. Иккинчи йўналиш – Суми, Голубовка, Ромни, Лохвица, Лубни, Полтава.
БМТ, ЕХҲТ ва ХҚХҚни хабардор қилиш
Қайд этилишича, мувофиқлаштирувчи штаб Россия томони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ)нинг тегишли тузилмаларини Украинада гуманитар коридорлар очилиши ҳақида хабардор қилган.
“Ушбу маълумотлар БМТ, ЕХҲТ, ХҚХҚ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тегишли тузилмаларига барча мавжуд ахборот ресурслари, жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали етказилган”, дейилади штаб хабарида.
Уларнинг таъкидлашича, эвакуация назорати, шу жумладан, Россиянинг дронлари ёрдамида ҳам таъминланади.
“Шу боис, Украина томонининг Россия Федерациясининг айби билан гуманитар операцияни бузишда Россияни ва бутун цивилизациялашган дунёни яна бир бор алдашга бўлган барча уринишлари бу сафар бефойда ва маъносиз эканлигидан огоҳлантирамиз", дея қўшимча қилган штаб.
Баёнотда расмий Киев ҳукумати, шунингдек, санаб ўтилган шаҳарлар раҳбариятидан аниқ ҳаракатлар кутилаётгани таъкидланади.
“Биз Украина томонидан санаб ўтилган йўналишлар бўйича гуманитар йўлакларни яратиш бўйича барча шарт-шароитларни қатъий бажаришни ҳамда тинч аҳоли ва чет эл фуқароларининг уюшқоқлик билан олиб чиқиб кетилишини таъминлашни талаб қиламиз”, дейилади штаб баёнотида.
Тасодифий хабарлар
Куёв оилавий масалага аралашган қайнота-қайнонасини пичоқлаб ўлдирди
Кўплаб мухокамаларга сабаб бўлаётган кўчалардаги камералар юзасидан транспорт бошқармаси маълумот берди
Олма-отада тартибсизликни бошқарган хорижлик террорчи ушланди
Тўрақўрғон ИЭСда юзага келган носозлик бартараф этилди. Станция тўлиқ қувватда ишламоқда
Президент Зоминдаги ўрмон ёнғинини ким содир этганини маълум қилди